Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Англиялик футболчиларни қўриқчи ит сотиб олишга нима мажбур қиляпти?

Англиялик футболчиларни қўриқчи ит сотиб олишга нима мажбур қиляпти?

Фото: «dailymail.co.uk»

Лондоннинг «Тоттенхэм» футбол клуби дарвозабони Уго Льорис жамоадоши Деле Аллининг уйига ўғрилар бостириб киришидан икки ҳафта олдин 15 минг фунт стерлингга қўриқчи ит сотиб олганди, дея хабар берди «Daily Mail».

Чоршанба куни нашрнинг маълум қилишича, 13 май кунига ўтар кечаси ёвуз ният кимсалар Аллининг Барнетдаги уйига бостириб киришган. Улар футболчининг юзига мушт тушириб, пичоқ билан пўписа қилишган. Жиноятчилар қимматбаҳо соат ва заргарлик буюмларини олиб кетишган. Таъкидланишича, ярим ҳимоячининг юзига енгил жароҳат етган. Кейинчалик Алли аҳволи яхшилигини маълум қилган.

Кўпгина футболчилар Алли билан бўлиб ўтган воқеадан сўнг хавотирга тушиб қолишган. Нашрнинг хабарига кўра, Англия премьер-лигасидаги бир қанча футболчилар, жумладан, «Манчестер Юнайтед» ўйинчилари Аарон Уан-Биссака ва Жесси Лингард ҳам қўриқлаш хизматларидан махсус ўргатилган итларни сотиб олишган.

Маълумки, аввалроқ Британия ҳукумати Англияда коронавирус пандемияси туфайли узилиб қолган футбол мавсумини июнда тиклашга рухсат бергани хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг