Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баъзи кимсалар Қозоғистондаги ватандошлар ўртасида ёлғон тарқатмоқда — ТИВ

Баъзи кимсалар Қозоғистондаги ватандошлар ўртасида ёлғон тарқатмоқда — ТИВ

Ақтау, Қозоғистон

Фото: Казинформ

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси Қозоғистонда бўлиб турган ҳамюртларимизга мурожаат қилди.

«Ҳурматли ватандошлар,

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб таҳдид солиб турган бир пайтда, юртимизда ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда.

Ватанимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча имкониятлар ишга солиниб, зарур ва қатъий чоралар амалга оширилаётган бир вақтда фуқароларимиз ҳам ушбу жараёнга масъулият билан ёндошишларини сўраймиз.

Кўрилаётган чоралардан кўзланган асосий мақсад фуқароларимизнинг хаётларини сақлаб қолиш, уларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш.

Шунга қарамай баъзи кимсалар томонидан Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган ватандошлар ўртасида ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

Юқоридагини инобатга олиб, турли ёлғон маълумотларга ишонмаслик, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлмасликка чақирамиз».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг