Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бирйўла етти ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди

Бирйўла етти ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 (+232) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Самарқанд вилоятида, яна 23 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, яна 6 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 24 090 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 917 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг