Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британияда мудҳиш ҳолат қайд этилди

Британияда мудҳиш ҳолат қайд этилди

Фото: «AP Photo / Hannah McKay»

Британияда бир кеча-кундузда COVID-19 туфайли 1610 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу пандемия бошланганидан буён қайд этилган кунлик мудҳиш рекорд ҳисобланади. Коронавирусга чалинганлар сони 33 355 кишини ташкил этди, дея хабар берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бир кун олдин мамлакатда 37535 фуқарода COVID-19 аниқланган бўлиб, 599 бемор вафот этганди.

Пандемия бошланганидан буён мамлакатда жами 3,4 миллион кишида коронавирус тасдиқланди, 91,470 бемор оламдан ўтди. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Британия кунлик ўлим кўрсаткичлари бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

4 январь куни Aнглияда миллий локдаун жорий этилди. У ҳисоб бўйича учинчиси ҳисобланиб, биринчиси каби қатъийдир. Сўнгги кунларда коронавируснинг навбатдаги тўлқини ўзининг энг юқори чўққисидан ўтгани аниқ бўлди, бироқ юқтириш даражаси юқорилигича қолмоқда, ҳукумат мамлакатда карантин март ойининг охиригача узайтирилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Катта-катта шаҳарлардаги шифохоналар беморлар оқимидан қийналиб қоляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг