Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу сафар беморларнинг барчаси Тошкентда қайд этилди

Бу сафар беморларнинг барчаси Тошкентда қайд этилди

2020 йил 14 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13993 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 121 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 8074 (+44) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5854 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг