Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чироқчилик 14 ёшли беморнинг 4 нафар оила аъзосига ҳам коронавирус юқди

Чироқчилик 14 ёшли беморнинг 4 нафар оила аъзосига ҳам коронавирус юқди

Айни пайтгача Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғир даражада, деб хабар берди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Беморларга вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тасдиқланган стандарт асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Вилоятда дастлаб чироқчилик 14 ёшли ўсмир мазкур инфекцияни пойтахтда яшайдиган қариндошидан юқтириб олгани қайд этилганди, сўнг унинг 36 ёшли отаси ва 16 ёшли опаси ҳам COVID-19 билан зарарлангани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, кейинги икки бемор ҳам дастлабки бемор билан мулоқотда бўлган 17 ёшли опаси ва 8 ёшли укаси ҳисобланади. 56 ёшли олтинчи бемор эса Чироқчининг бошқа қишлоғидан, у Тошкентдаги фирмада ишлаган.

Қайд этилишича, вилоят ҳудудида 4872 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 3338 нафари эпидемиологик вазият барқарор бўлмаган давлатлардан келган эди. Уларнинг 125 нафари чет эл фуқароларини ташкил этади.

Ушбу шахсларнинг 2779 нафарида 14 кунлик тиббий кузатув муддати тугалланиб, соғлиғи қониқарли деб топилди. 4 апрель куни махсус муассасалардаги 437 нафар фуқаронинг барчаси карантин тугаганлиги сабабли яшаш манзилига жўнатилган.

Бугунги кунда вилоят бўйича 1765 нафар фуқаро коронавирусга шубҳа қилиниб, уй шароитидаги карантинга олинган. 328 нафар фуқаро стационар шароитда карантинда сақланиб турибди (мазкур маълумотлар 2020 йил 5 апрель соат 18:00 ҳолатида келтирилган).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг