Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

COVID-19: «Бу ҳолатлар кузатилса зудлик билан тез ёрдам чақиринг» — кардиолог-шифокор 

COVID-19: «Бу ҳолатлар кузатилса зудлик билан тез ёрдам чақиринг» — кардиолог-шифокор 

Фото: «Xabar.uz»

Кардиолог-шифокор Анна Кореневич COVID-19 га чалинганлар қандай ҳолатларда тез ёрдам чақиришлари кераклигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

Коронавирус юққанидан сўнг юқори ҳарорат бир неча кунда ҳам ўтиб кетмаса, нафас олиш тезлиги фақат ошиб борган тақдирда тез ёрдам чақириш керак. Анна Кореневич ўз  YouTube-каналида уйида даволанаётганларга ушбу маслаҳатни берди.

«Тана ҳароратингиз 39 бўлса, шунчаки шамолладим, деб ўйламанг. Тўқсон тўққиз фоиз ҳолатда бу COVID-19. Ҳеч ким билан яқин мулоқотда бўлманг, уйда қолинг, ўз ҳолатингизга бефарқ бўлманг», — тушунтирди мутахассис.

Кунига камида уч марта артериал қон босимини, томир уришини, қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасини ва тана ҳароратини ўлчаш лозим, деди у.

Тана ҳарорати 38 дан юқорилаб узоқ вақт сақланиб туриши, нафас олиш тезлашиб тинч ҳолатда 22 мартагача етиши, сатурация 95 фоиздан пасайиб кетиши — тез ёрдам чақириш учун огоҳлик қўнғироғи.

Барқарор ҳолатдаги бемор тўшак режимига амал қилиши, тоза сув кўпроқ ичиши, тромбозни кучайтирадиган маҳсулотлар истеъмол қилишдан тийилиши шарт. Антикоагулянтларни фақатгина шифокор тавсияси билан қабул қилиш мумкин, деди Кореневич.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг