Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

COVID-19. Испаниялик шифокорлар эшак терапиясидан фойдаланмоқда

COVID-19. Испаниялик шифокорлар эшак терапиясидан фойдаланмоқда

Фото: МТРК «МИР»/Игорь Медведев

Испанияда нотижорат ташкилотлар коронавирусга қарши курашавериб ҳолдан тойган маҳаллий шифокорларга эшаклар ёрдамида бепул терапия сеансларини таклиф этмоқда. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берган.

«Беморлар кун сайин ортиб бормоқда, ҳамкасблар ўртасида ҳам, шаҳарда ҳам кескинлик кучаймоқда. Бу жониворларнинг ёнида бўлиш менга жуда ёрдам беряпти», — деди баҳорда Мадрид шифохонасида икки ой ишлаган 25 ёшли ҳамшира Моника Моралес.

Бундай учрашув жонивор терапияси деб аталади. Улар айрим руҳий ва жисмоний касалликларда, жумладан, стресс ва депрессияда ёрдам беради. Одатда бундай терапияда отлардан фойдаланишарди, бироқ мутахассисларнинг айтишича, даволаш учун эшаклар кўпроқ қўл келаркан. Зоологлар ушбу жуфттуюқлиларнинг юмшоқ табиати ва шахсий маконга бўлган ҳурматини алоҳида эътироф этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг