Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

COVID-19га чалинган Макрон бошидан кечираётган нохуш ҳолатлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

COVID-19га чалинган Макрон бошидан кечираётган нохуш ҳолатлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

Фото: «Global Look Press»

Франция президенти Эммануэль Макрон видеомурожаатини эълон қилди, унда коронавирусни юқтириб олгандан кейинги аҳволи ҳақида гапириб берди.

«Сизни тинчлантирмоқчиман, ҳаммаси яхши. Менда ўтган кунги каби аломатлар, яъни чарчоқ ва бош оғриғи бор», — деди у «Twitter»га жойлаштирган мурожаатида.

Сиёсатчи фуқароларга унда касалликнинг кечиши ҳақида айтиб беришга ваъда берди. Шунингдек, уни қўллаб-қувватлаётган, ҳамдардлик билдираётган кишиларга миннатдорчилигини билдирди.

Давлат раҳбари ўз фаолиятини давом эттираётгани, фақат аввалгига қараганда секинроқ ишлаётганини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг