Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони 300 миллиондан ошди

Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони 300 миллиондан ошди

Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони 300 миллиондан ошди, дея хабар беради ТAСС расмийлар, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари маълумотларига асосланиб.

Бугунги кунга келиб, тахминан 301,4 миллион киши эмланди, бу COVID-19 билан касалланганлар сонидан 2,5 баравар кўпдир.

Шундай қилиб, дунё аҳолисининг тахминан 3,8 фоиз қисми аллақачон эмланган. Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ЖССТ илгари оммавий иммунитетига эришиш учун дунё аҳолисининг тахминан 70 фоизини эмлаш зарурлигини таъкидлаган ва ЖССТ Европа бўлими бошлиғи Ханс Клюге таъкидлаганидек пандемия фақат 2022 йил бошида тугайди дея хабар берган эди. 

Феврал ойининг бошида дунёда кунига ўртача 6 миллион эмлаш ўтказилган бўлса, ой охирида бу кўрсаткич 4,4 миллионга тушиб кетган эди. Ҳозирги даврга келиб бу кўрсатгич кунига 7,4 миллионга ўсди.

Эмланган фуқаролар сони бўйича етакчи бешта мамлакат эмланганларнинг умумий сонининг 50 фоизини ташкил қилади. Қўшма Штатларда 90 миллиондан ортиқ одам, Хитойда - 52,5 миллион, Буюк Британияда чет эл ҳудудларини ҳисобга олган ҳолда, 23 миллион, Ҳиндистонда - 20,7 миллион, Бразилияда - 10,6 миллион киши эмланди. 

Айни вақтда аҳолининг эмланган улуши бўйича Исроил биринчи ўринда (фуқароларнинг 97 фоиздан ортиғи), иккинчиси Сейшел ороллари (84,5 фоиз), учинчиси БAA (65 фоиз) турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг