Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эстония қаттиқ карантинга қайтмоқда: британча штаммни жиловлаб бўлмаяпти

Эстония қаттиқ карантинга қайтмоқда: британча штаммни жиловлаб бўлмаяпти

Фото: «Adobestock»

Эстония бош вазири Кая Каллас 11 мартдан мамлакатда қаттиқ карантин кучга киришини маълум қилди. Болтиқбўйи мамлакатида британча штамм тарқалиши кучайган.

«Интерфакс» маълумотига кўра, янги касалланиш ҳолатларини бош вазир ўта ташвишли, дея баҳолади. Аниқланаётган коронавирус ҳолатларининг 98 фоизи британча мутация бўлиб чиқмоқда. Бундан ташвишга тушган тиббиёт мутасаддилари ҳукуматдан камида бир ойлик локдаун жорий этишни сўрашди.

11 мартдан Эстониядаги барча таълим муассасалари масофадан ўқитишга ўтади, кундалик эҳтиёждан ташқари буюмлар билан савдо қилувчи дўконларнинг ҳаммаси ёпилади. Кафе ва ресторанлар эшикларига қулф солинади, фуқароларнинг ҳаракатланиши чекланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, пандемия даврида коронавирус билан касалланганлар жами сони Эстонияда 76 минг нафардан ошди. Қурбонлар сони 650 нафардан кўп. 1—7 март оралиғида янги касалланиш ҳолатлари сони 9,4 мингтадан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг