Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европада биринчи бўлиб коронавирусни енгган мамлакат номи маълум бўлди

Европада биринчи бўлиб коронавирусни енгган мамлакат номи маълум бўлди

Фото: «Nauxo.ru»

Сан-Марино Европада коронавирусни енгган биринчи мамлакат бўлди. Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан фойдаланиш инфекция даражасини нолга тушириш имконини берди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармасига (РДИФ) асосланиб ТAСС хабар берди.

Таъкидланишича, мамлакат вакцинация бўйича Европада энг муваффақиятли кампанияни амалга оширди.

«3-9 май кунлари етти кун давомида мамлакатда бир миллион аҳолига нисбатан ўртача кунлик касалланиш Европа Иттифоқи мамлакатларига қараганда 40 баравар паст эканлиги қайд этилди», — дея маълум қилди манба.

4 майдан бери Сан-Маринода COVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилмаган. Ўлим ҳам кузатилмади. Мамлакатда пандемия билан боғлиқ чекловлар бекор қилинди, иқтисодий тикланиш ва нормал ҳаётга қайтиш тезлашди.

Ташкилот Сан-Маринога вакцина туризмини ташкил этиш учун мамлакатдаги муваффақиятли эмлаш натижалари асосида қўшимча вакцина партияларини етказиб беришга тайёрлигини билдирган.

Маълумки, 16 ёшдан ошган аҳолининг 74 фоизи мамлакатда коронавирусга қарши емлашнинг биринчи босқичидан ўтган. 90 фоиз ҳолларда беморларга Россия препарати қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг