Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европада коронавируснинг янги тури жуда тез тарқамоқда

Европада коронавируснинг янги тури жуда тез тарқамоқда

Фото: «Турпром»

Европада коронавируснинг янги тури — 20A.EU1 аниқланди. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.

Янги штаммни Швейцария ва Испания олимлари топишди. Испанияда ёзда пайдо бўлган бу турдаги вирус қисқа вақт оралиғида бутун Европага тарқаб кетган. Ҳозир Буюк Британияда ковид билан касалланишларнинг 90 фоизи, Испанияда 80 фоизи, Ирландияда 60 фоизи, Швейцария ва Нидерландияда 30-40 фоизи ушбу штаммга тўғри келади.

Вируснинг жуда тез тарқашига саёҳатлар учун йўлларнинг очилиши ва ижтимоий масофа қоидаларининг бузилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

20A.EU1 дан ҳимояланиш чоралари одатий — ниқоб тақиш, қўлларни мунтазам ювиб юриш, масофани сақлаш ва яхши шамоллатилмайдиган ёпиқ биноларга имкон қадар кирмаслик.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус тез тарқалишининг олдини олиш учун Германия ва Франция яқинда локдаунни қайтадан жорий этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг