Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европада ковид қурбонлари сони бир миллиондан ошди

Европада ковид қурбонлари сони бир миллиондан ошди

Фото: «Infosmi.net»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасида COVID-19 қурбонлари сони бир миллиондан ошди, дея маълум қилди пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда ЖССТ Европа ваколатхонаси раҳбари Ханс Клюгге.

«Ўтган ҳафта Европа минтақасида COVID-19 туфайли вафот этганлар сони 1 миллиондан ошди. Минтақадаги вазият жиддий. Ҳар ҳафта 1,6 миллионта янги юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда. Бу ҳар соатда 9500 киши ёки дақиқасига 160 киши дегани», — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, бир қатор мамлакатларда янги COVID-19 ҳолатлари пасайиши мумкинлиги тўғрисида дастлабки сигналлар мавжуд. Шу билан бирга, вируснинг аҳоли орасида тарқалишини камайтириш муҳим бўлиб қолмоқда.

Клюгге ҳозирги кунга қадар ЖССТнинг Европа минтақасида 171 миллион дозада еттита COVID-19 вакцинаси тарқатилганлигини эслаб ўтди. Европа аҳолисининг қарийб 13% биринчи дозани олди, аҳолининг қарийб 7% эмлашни якунлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг