Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Евровидение-2020» ўтказилиши лозим бўлган арена тиббиёт марказига айлантирилади

«Евровидение-2020» ўтказилиши лозим бўлган арена тиббиёт марказига айлантирилади

Фото: «ESCplus»

Роттердам (Нидерландия)даги «Ahoy» аренасида кейинги ойда «Евровидение-2020» халқаро қўшиқлар танлови ўтказилиши керак эди. Бироқ ҳозир ҳаммаёқда коронавирус, пандемия оғир кечаётган Нидерландияда беморларни ётқизишга жой қолмаяпти, шунинг учун ҳам ушбу арена вақтинча 680 ўринли тиббиёт марказига айлантирилади, деб хабар берди «Униан.

20 апрелда очиладиган бу тиббиёт марказида коронавируснинг  енгил тури билан оғриганлар ва бошқа касаллар даволанади.

Нидерландияда коронавирус илк марта аниқланган 27 февралдан бери инфекцияни юқтирганлар сони кескин ошиб кетди: ҳозирда COVID-19 билан касалланганлар сони 28 минг нафардан ошди, шулардан 3,1 минг нафари вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг