Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фақат эмланган одамларда намоён бўладиган COVID-19 аломати

Фақат эмланган одамларда намоён бўладиган COVID-19 аломати

Фото: «Depositphotos.com»

Британиялик тадқиқотчилар фақат эмланган одамларда учрайдиган коронавирус белгисини аниқладилар. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.

COVID-19 тадқиқ этиш ва аломатларини кузатувчи дунёдаги энг йирик дастур ҳисобланган ZOE COVID Symptom Study маълумотларига кўра, эмланган одамларда инфекция тез-тез аксириш орқали намоён бўлади.

«Гарчи COVID-19 билан касалланган кўплаб одамлар аксирса-да, бу 100% аломат ҳисобланмайди. Бу жуда кўп учрайдиган ҳодиса, айниқса, илиқ мавсумда кузатилади», — дея қўшимча қилди тадқиқотчилар.

Шу боис, эмланган бўлсангиз ва аксириш тезлашганини пайқасангиз, бу аллергия бўлмаслиги эҳтимоли бор.

«Aгар эмланган бўлсангиз ва ҳеч қандай сабабсиз аксира бошласангиз, уйда қолишингиз ва COVID-19 га тест топширишингиз зарур. Айниқса, вирусни юқтириш хавфи юқори бўлган одамлар билан яшасангиз ёки улар билан бирга ишласангиз, эътиборли бўлиш талаб этилади», — дея хулоса қилишган тадқиқот муаллифлари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг