Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фотима коронавирусдан даволаниш муддати бўйича рекорд ўрнатди

Фотима коронавирусдан даволаниш муддати бўйича рекорд ўрнатди

Фото: «Getty Images»

Британиялик шифокорлар коронавируснинг оғир шаклига йўлиққан 35 ёшли Фотима Бридлга, касалхонадаги 141 кунлик даволанишдан сўнг, уйига жавоб беришди.  

Марокашдан қайтиши билан касаллика чалинган Фотима Southampton General Hospital шифохонасига ётқизилган эди.

Бридлда касаллик оғир эди: ўпкаси ишламай қолаётгани учун узоқ вақт жонлантириш бўлимида ётди, жумладан, бир ярим ойни ўпкани сунъий вентиляциялаш қурилмасига уланган ҳолда сунъий комада ўтказди.

Шифокорлар ЎСВ қурилмасига уланган Фотиманинг яшаш имкониятини 40 фоизга баҳолашган, энг ёмони, комада ўтган ҳар бир кун унинг имкониятларини пасайтирарди. Шунга қарамасдан, у коронавирусни енгиб ўта олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг