Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВнинг икки зобити коронавирусдан вафот этди

ФВВнинг икки зобити коронавирусдан вафот этди

Фото: ФВВ

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Куанишбай Акимов ҳамда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Жабборов вафот этди.

Ушбу ходимлар коронавирус инфекцияси билан хасталаниб, шифохонада даволанишаётган эди.

Подполковник Куанишбай Акимов 20 йилдан ортиқ муддат давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилиб келган.

Майор Дониёр Жабборов ҳам вазирлик тизимида 2005 йил апрел ойидан буён турли лавозимларда хизмат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг