Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германияда нохуш ҳолат қайд этилди

Германияда нохуш ҳолат қайд этилди

Фото: «chto-proishodit.ru»

Германияда кунига рекорд даражадаги COVID-19 ҳолатлари аниқланди.

Германияда кунига коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши бўйича антирекорд янгиланди. Германия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мамлакатда ковид билан касалланиш ҳолатлари статистикасини юритувчи Роберт Кох институти ҳисоботига кўра, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 39 676 кишида COVID-19 аниқланган.

Таъкидланишича, аввалги антирекорд ўтган жума куни ўрнатилди – 37 120. Шу билан бирга, бир ҳафта олдин Германияда 20 398 та қайд этилган.

Германияда сўнгги 24 соат ичида 236 киши коронавирус инфекцияси ташхиси билан вафот этди. Ўтган ҳафта 194 киши ковид қурбони бўлгани маълум қилинганди.

Маълумотларга кўра, Баварияда интенсив терапия бўлимлари етарли эмас, шу боисдан вилоят ҳокимияти янги чекловлар жорий этишга қарор қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг