Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, бироқ...

Ҳайит намозини уйда ўқишга рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, бироқ...

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, Рамазон ҳайити кунлари ҳам эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди.

Шу сабабли 2020 йилги Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни адо этиш соқит бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан юртдошларимизга ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади.

Ижтимоий тармоқларда бу йилги Рамазон ҳайити намозини уйда ўқишга рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқамоқда. Бироқ ҳайит намози дуруст бўлиши учун ҳайит намози ўқилишига умумий рухсат (изни омма) бўлиши ва ҳайит намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши ўқиб бериши керак. Ҳайит намози уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди. Бунинг натижасида намоз дуруст бўлмайди. Демак, бу йил карантин сабабли уйда ҳайит намози ўрнига нафл намоз ўқилади.

Зуҳо намозини ўқиш тартиби ҳақидаги батафсил маълумотларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг www.muslim.uz сайтида ўқишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгашининг Баёнотида карантин талабларидан келиб чиқиб, муборак Рамазон ҳайити арафасида ва ҳайит кунлари ўтган марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда хонадонларда, оила даврасида бажаришлари, ёши улуғ кексаларимиз ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатларимиз билан боғлиқ анъаналаримизни карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда бажаришлари тавсия этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг