Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистондаги шифохонада коронавирусдан даволанаётган 9 киши ёнғин туфайли ҳалок бўлди (видео)

Ҳиндистондаги шифохонада коронавирусдан даволанаётган 9 киши ёнғин туфайли ҳалок бўлди (видео)

Фото: «Timesofindia.indiatimes.com»

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида коронавирусни юқтирганлар учун госпиталь сифатида фойдаланилаётган меҳмонхонада содир бўлган ёнғин оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланган. Бу ҳақда 9 август, якшанба куни «NDTV» телеканали эфирида хабар берилган.

Ёнғин Вижаявада шаҳрида қисқа туташув туфайли содир бўлганлиги аниқланди. Шикастланганларнинг бари зудлик билан шифохонага етказилган, уларнинг айримлари оғир аҳволда, дея таъкидлади полициячилар.

Телеканалнинг маълум қилишича, ёнғин туфайли беморлар ваҳима кўтаришган, бир нечтаси ўзини деразадан ташлаган. Бинода жами 22 нафар бемор даволанаётган бўлган.

Ҳиндистонда 2,08 миллион киши коронавирусни юқтирган. Мамлакат инфекциядан энг кўп зарар кўрган давлатлар орасида дунё бўйича учинчи ўринда турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг