Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижобий кўрсаткич: Бугун соғайганлар сони кўп бўлди

Ижобий кўрсаткич: Бугун соғайганлар сони кўп бўлди

Шу йилнинг 19 сентябрь куни мамлакатимизда 614 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.


Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида 626 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 992 нафар бемордан 47 271 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 294 нафар бемордан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг