Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ими-жими»да кичик маросимларни ўтказиб юборса бўладими? ИИВ жавоб берди

«Ими-жими»да кичик маросимларни ўтказиб юборса бўладими? ИИВ жавоб берди

АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. Брифинг давомида кеча Юнусобод туманида бўлиб ўтган тўй маросими ҳақида савол берилди.

— Тўй маросими ўтказаётган отахон ҳақида «Ахборот»да кўрдик. Уларга нисбатан қандай чора кўрилди? Зарур ҳолатларда «ими-жимида» кичик йиғинларни ўтказиб юборсак бўладими, бунда қариндошлардан ташқари хеч кимни таклиф этмаймиз. Шунга жавоб беринг.

— Ҳақиқатан ҳам 28 март куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 1965 й.т. фуқаро қизини узатиш мақсадида «куёв навкар» маросимини ўтказган. Тадбирга, ўзининг қариндошларини, куёв ва унинг дўстларини таклиф этган.

Ваҳолатки бир кун олдин бу фуқаро профилактика инспектори ва маҳаллари раиси томонидан бундай тадбир ўтказиш карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш эканлиги ҳақида расмий равишда тилхат олиб огоҳлантирган.

Ҳозирда, ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257 прим 1-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган.

Савол юборган фуқарога эслатиб ўтамиз «ими-жимида» тўй маросимини ёки бошқа йиғинларни ўтказиш тақиқланган. Агар ички ишлар органлари тўй ёки бошқа маросимларни ўтказаётганингизни аниқласа, сиз жиноий жавобгарликка тортиласиз.

Албатта дафн маросимлари бундан мустасно.

Хозирча саволлар шу, агар аҳолида бошқа саволлар бўлса биз жавоб беришга тайёрмиз. Фуқароларимиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз. Раҳмат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг