Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инфекционист глобал коронавирус пандемияси энди бошланганини маълум қилди

Инфекционист глобал коронавирус пандемияси энди бошланганини маълум қилди

Фото: «Fb.ru»

АҚШда коронавирусга қарши кураш бўйича ишчи гуруҳ бош эксперти Энтони Фаучи Италиянинг «Corriere Della Sera» нашрига берган интервьюсида бутун олам COVID-19 пандемиясининг бошланғич босқичида турганлигини маълум қилди.

«Коронавирус Бразилия, ЖАР ва Осиёда авж олаётганини кўриб турибмиз. Глобал пандемия энди бошланяпти. У зўрайса-зўраядики, заифлашмайди», — деди инфекционист.

Мутахассис ЖССТнинг вирус тарқалишидаги ўрнига ҳам тўхталиб ўтган. Унинг айтишича, айрим камчиликларини ҳисобга олмаганда халқаро ташкилот керак.

Бундан ташқари, Фаучи пандемияга қарши курашда барча давлатларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракати зарурлигини таъкидлаган. Инфекционист коронавирус мавзусига сиёсий тус бериш муқаррарлигини, лекин бу вазиятни ёмонлаштиришини тан олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг