Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

Исроил соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

Яаков Лицман

Фото: Pool via AP

Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицман коронавирусга чалинди. У ва унинг рафиқаси топширган тиббий таҳлил натижалари касаллик борлигини кўрсатган.

Вазир айни вақтда ўз уйида карантинга олинган ва масофадан ишлаш тизимида фаолиятини давом эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Исроил бош вазири маслаҳатчиси Ривак Палухда ҳам коронавирус борлиги аниқланган эди.

Палух охирги марта бош вазир Биньямин Нетаняху билан 26 мартда мулоқотда бўлган. У ўз турмуш ўртоғидан касалликни юқтириб олган бўлиши таҳмин қилинмоқда.

Исроил фуқароларига коронавирус пандемияси туфайли уйдан чиқиш тақиқланган. Хабар қилинишича, бу ерда касалликка чалинганлар сони 6092 нафарни ташкил этади ва улардан 26 нафари вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг