Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда коронавирус қурбони бўлган отахоннинг рафиқаси ҳам вафот этди

Жиззахда коронавирус қурбони бўлган отахоннинг рафиқаси ҳам вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи 70 ёшли онахон Ф.О. (унинг турмуш ўртоғи, коронавирусга чалинган 72 ёшли отахон Қ.Р.нинг вафот этгани ҳақида аввал хабар берган эдик) жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган эди.

ССВ хабарига кўра, 23 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга «Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози» ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, бўйин умуртқалари остеохондрози ташхиси билан даволаниб келган.

Беморнинг даволаниши давомида  кунлик аҳволи махаллий шифокорлар билан бир қаторда мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан ҳам назоратга олиниб, консилиумлар ўтказилган.

Сўнгги кунларда беморнинг нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли аҳволи кескин оғирлашиб, реанимация бўлимига олинган.

Бироқ мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, бу учунчи кун ичидаги бешинчи ўлим ҳолати. 28 июнь куни коронавирус инфекцияси қайд этилган икки бемор вафот этган эди. Кеча, шунингдек, бухоролик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмагани хабар қилинганди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 25-ўлим ҳолати қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг