Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа коронавирус пандемияси марказига айланди — ЖССТ

Европа коронавирус пандемияси марказига айланди — ЖССТ

Ниқобли аскарлар Миландаги марказий майдонни қўришлашмоқда.

Фото: «AP Photo»

Европа янги турдаги коронавирус пандемияси марказига айланди. «РИА Новости» ёзишича, Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус шундай баёнот берди.

Гебрейеусга кўра, Хитойни истисно қилганда, айни шу қитъада коронавирус юқиши ва ўлим ҳолатлари энг кўп қайд этилмоқда.

«Хитойда эпидемия чўққисига чиққан паллада ҳам кунига бу ердагичалик вирус юқиши ва ўлим ҳолати кузатилмаганди», — деди Гебрейесус.

ЖССТ маълумотига кўра, 13 мартга келиб дунё бўйича 123 мамлакат ва ҳудудларда 132 минг киши коронавирус билан касалланган. Ўлим ҳолатлари беш минг нафардан ошиб кетди.

Европада коронавирус тарқалиши бўйича етакчи мамлакат Италия бўлиб қолмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Апеннин яриморолида COVID-19ни 15 мингдан зиёд инсон юқтирган, 1015 киши вафот этган, 1258 нафар бемор тузалиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг