Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Канада эпидемияга оид даҳшатли прогнозини яшириб ўтирмади

Канада эпидемияга оид даҳшатли прогнозини яшириб ўтирмади

Фото: «REUTERS»

Канадада янги коронавирус туфайли қурбонлар сони 11 — 22 минг кишини ташкил этиши мумкин, дейилади ҳукумат сайтида чоп этилган мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

Шунингдек, мамлакат ҳукумати пандемия сўнгига қадар канадаликлар кейинги бир неча ой давомида хавфсизлик чораларига қатъий амал қилган тақдирдагина Канадада COVID-19 билан касалланганлар сони 934 минг билан қарийб 1,9 миллион атрофида бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги прогнозига кўра, коронавирусга қарши курашда барча чораларга амал қилингандагина 2020 йил ёз ойларига бориб касаллик тарқалиши камайишига эришиш мумкин.

9 апрель маҳаллий вақт билан соат 11:02 ҳолатига кўра (20:02) мамлакатда COVID-19 га жами 373 581 та тест ўтказилган бўлиб, 19 759 кишида вирус аниқланган, 461 киши ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг