Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантинда туғилган кун ўтказиб, уйида одам тўплаган шахслар жавобгарликка тортилди

Карантинда туғилган кун ўтказиб, уйида одам тўплаган шахслар жавобгарликка тортилди

Фото: Xabar.uz

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга (18 апрель соат 09:00 ҳолатига) қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 76 159 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 13 635 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 11 893 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 11 136 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 6 730 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 5 269 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 4 976 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 4 303 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 4 290 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 3 115 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 775 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 2 555 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 2 416 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 333 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 733 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 17 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, «Чиғаноқ» маҳалласида яшовчи 1977 й.т. Тоҳиржон О. ва «Исковут» маҳалласида яшовчи 1989 й.т. Мовлитали К. маст ҳолда ҳимоя ниқоби тақмасдан, фуқаролар осойишталигини бузганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 ва 183-моддаларига асосан Поп тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

17 апрель куни Жиззах шаҳар, «Наврўз» маҳалласи, Ш.Рашидов кўчасида яшовчи 1990 й.т. Гулхаё Н. карантин қоидаларини бузиб, яшаш уйида туғилган кунини нишонлаш учун 4 нафар танишлари билан йиғин ўтказаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик тортилган.

17 апрель куни 13:00 ларда Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, «Фарҳод» маҳалласи, С.Рахимов кўчасида яшовчи 1988 й.т. Умид А. карантин қоидаларини бузиб, майда безорилик содир қилганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 ва 183-моддаларига асосан Оқолтин тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

17 апрель куни Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, «Соҳибкор» маҳалласида яшовчи 1988 й.т. Абдуллахон А. карантин қоидаларига амал қилмасдан, туғилган кун тадбири ташкил қилиб, яшаш уйида 11 нафар фуқароларни йиғиб ўтирганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

17 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, 2/2-мавзесида яшовчи 1994 й.т. Аслиддин Т. жамоат тартибини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг