Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Видео: «Карантиндан қочганлар оила аъзоларини хавфга қўйдилар» – ИИВ

Видео: «Карантиндан қочганлар оила аъзоларини хавфга қўйдилар» – ИИВ

Видеолавҳадан скриншот

Жорий йилнинг 27 февралидан 22 мартига қадар чегара орқали юртимизга кириб келган 837 000 фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан келган 19 479 нафар шахс 14 кунлик карантинга олинган, шундан 6 748 нафари карантиндан чиқарилган, қолган 12 731 нафари тиббий кузатувда қолмоқда. Улардан 7 416 нафари тиббиёт масканларида, 5 315 нафари эса уйларида карантинга олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов видеомурожаатда маълум қилди.

Мурожаатда уй карантинидагилар вилоятлар кесимида ҳам келтирилган. Шунингдек, карантин қоидаларини бузган фуқаролар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилгани айтилади. Энг ачинарлиси, карантиндан қочган шахслар нафақат ўзининг, ён атрофдагилар, энг аввало, ўз оила аъзолари соғлиғини хавфга қўядилар. Мавжуд тартиб-қоидаларни бузиб, ўз яқинлари билан кўришишлари натижасида қариндошларнинг ҳам бир неча нафарини карантинга олишга тўғри келган.

Қуйидаги видеодан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг