Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус қандай шароитларда тез юқиши маълум бўлди

Коронавирус қандай шароитларда тез юқиши маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz» / Фаррух Алиев

Дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланиш ўсиб бораркан, вируснинг қандай шароитларда юқишини билиш жуда муҳим. «EurekAlert»да чиққан мақолада ёзилишича, олимлар вирус зарралари мавжуд майда томчилар қандай тарқалишини аниқлаш учун ҳавонинг намлиги, ҳарорати, шамолнинг тезлиги каби омилларни ўрганиб чиқишди.

Вирус ўлиши учун юқори ҳарорат ва қуруқ ҳаво керак

  • Юқори ҳарорат ва ҳаво нисбий намлигининг пастлиги томчиларнинг тезроқ буғланиб кетишига олиб келади, бундай шароитда вирус тез ҳалок бўлади.  
  • Юқори ҳарорат кузатилса, аммо ҳавонинг нисбий намлиги ҳам юқори бўлса вируснинг яшовчанлиги узайиб, тарқалиш радиуси ҳам кенгаяди.
  • Шамолнинг тезлиги ҳам жуда муҳим омил — масофани сақлаш ҳақидаги барча қоидаларни чиппакка чиқариши мумкин.

Олимлар юқоридаги кўрсаткичлар нега пандемия июль ойида ҳам дунёнинг аксарият йирик шаҳарларида кучайганига жавоб бўлишини таъкидлашган. Масалан, жазирама иссиқ билан бирга ҳавонинг нисбий намлиги ҳам юқори бўлган Ҳиндистонда эпидемия кучайиб кетди.

Юқоридаги омиллар келаётган куз ва қиш фаслларида янада ҳушёрликка чорлаши шарт, салқин ҳаво, юқори намлик ва шамолнинг кучайиши — коронавирус яшаши ва тарқаши учун бундан қулай шароит йўқ.

Юқоридагилардан хулоса қилинадиган бўлса, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон коронавирус тарқалиши учун «энг ноқулай» шароитли (жазирама иссиқ ва қуруқ ҳаво) минтақалардан (эди). Аммо олдинда куз, қиш ва баҳор...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг