Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: Швеция хатосини тан олди, қисман...

Коронавирус: Швеция хатосини тан олди, қисман...

Андерс Тегнелл.

Фото: «EurAsia Daily»

«EurAsia Daily» ёзишича, коронавирус эпидемиясига қарши курашишда иҳоталашни рад этувчи швед стратегияси хато деб топилди. Бунинг ўрнига бутун дунё қўллаган усул (карантин) билан швед усули «оралиғидаги» ниманидир қўллаш мақсадга мувофиқ бўларди. Швеция радиосига берган интервьюсида мамлакат бош эпидемиологи Андерс Тегнелл шуни маълум қилди.

«Агарда бугунги мавжуд билимларимиз билан бу касалликка рўбарў келганимизда, назаримда, бутун дунё қўллаган усул билан швед усули «оралиғидаги» ниманидир танлаган бўлар эдик», — деди Тегнелл.

Тегнеллнинг баёнотига швед сиёсатчилари дарҳол жавоб қайтаришди. Хусусан, Тегнеллнинг иқрори «Швед демократлари» партияси раиси Жимми Акессонни ажаблантирди.

«Бир неча ой барча овозларимизни ўчириб келишди, Швеция тўғри қилди, бошқалар нотўғри қилди деб. Энди эса бундай дейишяпти», — деб ёзди сиёсатчи «Twitter»да.

Швеция — Европа иттифоқи мамлакатлари орасида ўзини ўзи ҳимоялаш ёки бошқа чеклов чораларини қўлламаган ягона мамлакат.

Швеция мутасаддилари аҳолида «тўда иммунитети» ёки керакли вакцина пайдо бўлишига умид қилишганди. Гарчи 50 дан ортиқ киши тўпланадиган тадбирлар чекланган бўлса-да, ресторанлар, дўконлар, спорт клублари, мактаблар ишлашда давом этди. «Швед стратегияси» муаллифи мамлакат бош эпидемиологи Андерс Тегнелл эди.

Оқибати шу бўлдики, аҳоли жон бошига коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Швеция Европада энг олдинги ўринларга чиқди (ҳар 1 миллион аҳолига 450 қурбон).

Сўнгги маълумотларга кўра, Швецияда коронавирусни юқтирганлар сони 40 803 нафарга етган, соғайиб кетганлар — 4 971 нафар, вафот этганлар — 4 542 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг