Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус ва инсульт ўртасидаги боғлиқлик аниқланди

Коронавирус ва инсульт ўртасидаги боғлиқлик аниқланди

Олимлар коронавирус ва инсульт ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Кембриж университети мутахассислари гуруҳи ўз тадқиқотлари натижаларини «International Journal of Stroke»да чоп этишди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, вирусга чалинган одамларда инсульт ва қон томири касалликларидан ўлим нисбати оддий беморларга қараганда икки баравар юқори эканлигини аниқладилар. Бундан ташқари, мутахассисларнинг таъкидлашича, касалхонага ётқизилган камида ҳар юзинчи юқтирган одам инсультга дуч келади.

Аввалроқ, шифокорлар вирусли беморларда нейронларнинг кескин йўқотишга учрашлари ҳақида маълумот беришганди. Бразилияда 70 дан ортиқ шифокорлар дуч келган тиббий ҳолатларга асосланиб, олимлар мияда коронавирус инфекциясининг янги оқибатларини аниқладилар. Маълум бўлишича, касалликнинг оғир шакли бўлган беморларда ҳам, асемптоматик беморларда ҳам «COVID-19» инсон миясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг