Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус вакцинасини ўзида синаб кўрган олим: «Тирик ва соғман. Ҳаммаси жойида»

Коронавирус вакцинасини ўзида синаб кўрган олим: «Тирик ва соғман. Ҳаммаси жойида»

Мартин Бахманн.

Фото: «Sudkurier.de»

Берн университети профессори, иммунолог Мартин Бахманн швейцар олимлари коронавирусга қарши ишлаб чиқаётган вакцинани ўз танида синаб кўрди.

«Ўзимникини (вакцинани назарда тутяпти — таҳр.) синаб кўрдим. Тирик ва соғман. Ҳаммаси жойида», — деди Бахманн.

Унинг айтишича, вакцинасига то 100 фоиз ишонч ҳосил қилмагунича, мутахассислар уни умуман тест қилиб ўтиришмайди — на ўзида, на бошқаларда. Ўзингда синаш, менимча, нормал ҳолат, дейди профессор Бахманн.

Тадқиқотчининг айтишича, иммунитет орттириш — «жуда яхши тактика», бироқ вакцина бўлмаса одамлар яқинлари ва атрофидагиларнинг саломатлигини хавф остига қўйишади. Шунинг учун ҳам вакцина керак.

Россиялик олимлар ҳам коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиб, ўзларидан синаб кўришгани ҳақида 22 май куни хабар пайдо бўлганди. Россиядаги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқотлар маркази директори Александр Гинцбург ҳам ўзини шу дори билан эмлаган. Аммо у буни вакцина синови эмас, балки ишлашда давом этиш учун ўз-ўзини ҳимоялаш деганди.

Орадан бир неча кун ўтиб, Гинцбург марказнинг ўзини шу дори билан эмлаган ходимларида вирусни нейтраллаштирувчи протектив антитаначалар пайдо бўлганини маълум қилган. Унинг айтишича, Россияда оммавий эмлаш куз фаслида бошланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг