Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди

Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди

Фото: «News.yandex.com»

Италияда бир кеча-кундузда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони иккинчи кундирки кетма-кет рекорд ўрнатишда давом этмоқда: бутун эпидемия давомида илк бор 16 мингтадан ошди, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бир кеча-кундузда 16079 йиши коронавирусни юқтириб олди. Бир кун олдин 15199 та янги ҳолат қайд этилганди. Баҳорда энг юқори ўсиш кўрсаткичи 6,5 мингдан ошмаганди.

Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, эпидемия бошлангандан буён Апеннин ярим оролида жами 465 726 та COVID-19 ҳолати рўйхатга олинган.

Инфекция қурбонлари сони мамлакат бўйлаб 136 нафарга кўпайиб, жами вафот этганлар сони 36968 кишига етди. Бир кун аввал 127 бемор ҳаётдан кўз юмганди.

Италияда коронавирусдан тузалганлар сони 2082 кишига кўпайиб, соғайганларнинг сони жами 259456 нафардан ошди. Реанимация бўлимидаги беморлар сони минг кишига яқинлашиб қолган (992), шифохонада ётганлар сони 9694 (+637) кишини ташкил этади — ушбу иккала тамойил ҳам ўсишни тезлаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг