Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусда ўлим хавфини икки баравар оширувчи яна бир омил аниқланди

Коронавирусда ўлим хавфини икки баравар оширувчи яна бир омил аниқланди

Фото: «Profile.ru»

АҚШда касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (CDC) коронавирус туфайли бошқа бемор аёлларга қараганда ҳомиладор аёллар икки баравар кўп вафот этади, деган хулосага келди.

Тадқиқот қарийб 19 минг нафар бўлғуси оналарни ўз ичига қамраб олган.

«The Washigton Post» маълумотларига кўра, текширувдан ўтган COVID-19га чалинган 19 минг ҳомиладор аёлдан 33 нафари вафот этган. Бу кўрсаткич бўйича ўлим даражаси 0,2%ни ташкил этган.

Ҳомиладор бўлмаган аёллар орасида бу кўрсаткич икки баравар кам.

Статистика 22 январдан 3 октябрга қадар жамланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги вирус тарқалишини пандемия дея тан олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг