Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан ўлим хавфини оширувчи дорилар — эҳтиёт бўлинг!

Коронавирусдан ўлим хавфини оширувчи дорилар — эҳтиёт бўлинг!

Фото: «Известия»

Ошқозон яраси, гастрит, жиғилдон қайнашига қарши кенг қўлланилувчи дорилар — протон помпа ингибиторлари (ППИ) коронавирус инфекцияси оғир ўтишига сабабчи бўлиши мумкин. «Известия» хабарига кўра, бу ҳақда Бруклин университети олимлари илмий мақола ёзишди.

Улар ўтказган тадқиқотда қамраб олинган ковид-беморларнинг 15,6 фоизи юқоридаги дорилардан («Омепразол», «Доксилак», «Пантопрозол» ва бошқалар) истеъмолчилари бўлишган. Бу беморлар ўртасида ўлим ҳолатлари бошқа гуруҳдагиларга қараганда 2,3 баравар юқорилиги кузатилди. Қолаверса, уларни ЎСВ (ўпкани сунъий вентиляциялаш) қурилмасига улаб қўйиш эҳтимоли 2,5 карра ошган.

Россиядаги Сеченов университети поликлиник терапия кафедраси профессори Алексей Буеверов ҳам америкалик ҳамкасбларининг далилларига қўшилган ҳолда бу дориларни коронавирусни юқтирганлар истеъмол қилмагани маъқул деди.

«Агарда инфекция жараёни фаол кечаётган бўлса, бу пайтда ППИ истеъмолидан воз кечиш керак. Чунки иштаҳа овқат пайти келади — таом кислоталар стимулятори. Биз кислоталар ишлаб чиқарилишини дорилар билан сусайтириб қўйсак оғиз орқали ҳар хил патогенлар организмга тушиши мумкин. Бу мавжуд касаллик кечишига ҳам салбий таъсирини кўрсатиши мумкин», — дея тушунча берди эксперт.

Бруклинлик олимлар «COVID-19»нинг нохуш интиҳоси ва ППИ қабул қилиниши ўртасида қанчалик боғлиқлик борлигини баҳолаш учун ўзлари ўтказган тадқиқот ҳали давом эттирилиши кераклигини алоҳида таъкидлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг