Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан тузалганларда ошқозон-ичак касалликлари кузатиладими?

Коронавирусдан тузалганларда ошқозон-ичак касалликлари кузатиладими?

Фото: «Medru.su»

— Коронавирус кўп беморларда ошқозон-ичак тизими касаллиги билан кечиши кузатилмоқда, — дея таъкидлади ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева. — Баъзиларда эса нафас йўллари жароҳатланиши билан кечса-да, бу касаллик жараёнида ичилган дори воситалар таъсирида ошқозон-ичак тизимида кўпгина ўзгаришлар келиб чиқмоқда. Бугунги кунда касалланиб тузалган кўпгина беморлар ошқозон-ичак тизми муаммолари билан мурожаат этмоқдалар.

Бунинг бир неча сабаблари бор:

  1. Коронавирус инфекцияси ичак эпителиоцитларини жароҳатлаши боис ошқозон ва ичакда кучли ўзгариш бўлиб, кучли ич кетиши кузатилади.
  2. Касаллик пайтида ошқозон-ичак тизими жароҳатланмаса-да, баъзи кучли дори воситаларининг (айниқса, антибиотиклар) ножўя таъсири оқибатида ич кетиши кузатилади;
  3. Коронавирус касаллиги жараёнида ошқозон-ичак тизими шиллиқ қавати жароҳатланмайди, аммо умумий яллиғланиш таъсир қилиб туради, нотўғри овқатланиш, шунингдек, қовурилган, аччиқ, нордон овқатларни истеъмол қилиш билан ошқозон ичак тизимида ўзгариш кузатилади ва ич кетиш мумкин.

Бу ҳолатларнинг биронтаси кузатилса, албатта, шифокорга мурожаат этиш керак. Умумий қон, пешоб ва ахлат тахлилларини топшириш, керак бўлса, яна бошқа инструментал текширувлардан ўтиш зарур. Айниқса, сурункали равишда ич кетиши кузатилган беморлардан шифокор назорати остида касаллик сабабини аниқлаш ҳамда даволаниш талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг