Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан вафот этиш бўйича жаҳон рекорди янгиланди

Коронавирусдан вафот этиш бўйича жаҳон рекорди янгиланди

Фото: «Cnbc.com»

Бир кунда коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича дунё рекорди ўрнатилди — 9763 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Таъкидланишича, COVID-19 пандемияси тезлашди. Мисол учун, Грецияда қисман локдаун жорий этилишига қарамай, бир кеча-кундузда коронавирусга чалинганлар сони максимал даражага етган — 2646. АҚШда худди шунга ўхшаш кўрсаткич 100 мингдан ошиб кетган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирусни юқтирганлар билан алоқадан сўнг карантинни қисқартириш хавфидан огоҳлантирганди. Таъкидланишича, коронавирус ташувчилари билан алоқа қилганлар учун карантин давомийлигини 14 кундан ўн ёки етти кунга қисқартириш инфекцияни юқтириш хавфини оширади. ЖССТ касалланганлар билан алоқада бўлган барча кишиларга 14 кунлик карантинни тавсия этади.

5 ноябрь ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 48 миллион кишидан ошиб кетди, улардан 1,2 миллион нафари оламдан ўтди, яна 32 миллион киши тузалди. Касалланишлар сони кўпроқ АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Францияда қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг