Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинганлар сони иккита ҳудуд ҳисобига кўпайди

Коронавирусга чалинганлар сони иккита ҳудуд ҳисобига кўпайди

2020 йил 1 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 190 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 178 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 212, Тошкент вилоятида 95, Наманган вилоятида 44, Андижон вилоятида 9, Жиззах вилоятида 8, Қорақалпоғистон Республикасида 5, Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа, юртимизда 53 835 (+378) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 883 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг