Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши курашда мактабларни ёпиш керакми? — ЖССТ хулосаси

Коронавирусга қарши курашда мактабларни ёпиш керакми? — ЖССТ хулосаси

Фото: «Altai.ldpr.ru»

Мактабларни ёпиш — коронавирус пандемиясига қарша курашда самарасиз усул, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге.

«Инфекцияга қарши курашда мактабларни ёпишнинг ёрдами кам, шу боис уларни очиш керак. Турмуш шароити оғир бўлган болаларга кўпроқ таъсир кўрсатади», — деб ёзади Клюге «Twitter»даги ўзининг саҳифасида.

Унинг аниқлик киритишича, COVID-19 ҳолатлари кўпайганда Европа ваколатхонасининг тегишли тавсиялари маълум қилинади.

Коронавирус билан касалланганлар сонининг кескин кўпайиши Европа мамлакатларини чеклов чораларини кучайтиришга мажбур қилди. Жумладан, Чехияда 5 октябрдан фавқулодда вазиятлар ҳолати жорий этилган, мамлакатдаги барча мактаблар ёпилган. Германиядаги энг қаттиқ чекловлар Бавариянинг Берхтесгаденер-Ланд ҳудудида жорий этилган бўлиб, у ерда узрли сабабсиз уйдан чиқиш тақиқланади, шунингдек, мактаблар ҳам ишламаяпти.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг