Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганлар ҳақида маълумот тўплаш бошланди

Буюк Британиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганлар ҳақида маълумот тўплаш бошланди

COVID-19 коронавирусининг мамлакатимиз ҳудудида тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан жорий қилинган чеклов чораларига кўра 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа, авто ва темир йўл қатновлари вақтинча бекор қилинди.

Хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтишлари учун давлат чегарасини кесиб ўтишлари таъқиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига кириш бўйича қўйилган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Буюк Британияда коронавирус тарқалишининг кескин ўсиши сабабли Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси барча байрам ва оммавий тадбирларни бекор қилди, Ўзбекистонга кириш учун визалар бериш тўхтатилди. Консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (Элчихонага ташриф буюрмасдан) ҳамда почта хизмати орқали амалга оширилади. Ариза берувчиларнинг шахсан иштирокини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар www.uzembassy.uk веб-сайтида жойлаштирилган).

Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига чартер рейслар билан ватанга қайтишларида кўмак беради. Шу билан бирга фуқароларимиз қайтиб келишлари билан 14 кун давомида карантинда бўладилар.

Лондондан чартер рейсларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган фуқароларимиз тўғрисида маълумотларни тўплаш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби хабар бериб ўтди.

Элчихона чартер рейсларда Ўзбекистонга қайтишни истаган ватандошларимиздан Uzbekistan Аirways АЖ ваколатхонасининг london@uzairways.co.uk ёки элчихонанинг consul@uzembassy.uk электрон почта манзилларига қуйидаги маълумотларни юборишларини сўрайди:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортинининг нусхаси;
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг алоқа маълумотлари;
3. Uzbekistan Аirways АЖ парвозлари учун чипта нусхаси (мавжуд бўлса);

Чартер рейси аниқ вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда хабар қилинади.

Элчихонанинг манзили ва алоқа маълумотлари:

41 Holland Park, London W11 3RP
Тел.: +44 (0) 207 2297679
Султанбек Имамов, консул
Тел.: +44 (0) 7920443049
Алиёр Тилавов, маслаҳатчи
Тел.: +44 (0) 7741892812
Равшан Дусчанов, 2-котиб
Тел.: +44 (0) 7825221946
Шохруз Самадов, атташе
Тел.: +44 (0) 7780687935

Веб-сайт: https://www.uzembassy.uk
Электрон почта: info@uzembassy.uk, consul@uzembassy.uk
Facebook: https://www.facebook.com/uzemb.lon.3

Uzbekistan Аirways АЖнинг Лондон шаҳридаги ваколатхонаси манзили ва алоқа маълумотлари:

Unit 13, Cambridge Court, 210 Shepherds Bush Rd, Hammersmith, London W6 7NJТел.: +44 (0) 207 0342090
Абдухаким Махмудов, вакил
Тел.: +44 (0)7783644945
Veb-sayt: https://www.uzairways.com/uz
Elektron pochta: london@uzairways.co.uk

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг