Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олим коронавирусга қарши иммунитет ҳосил қиладиган касалликни аниқлади

Олим коронавирусга қарши иммунитет ҳосил қиладиган касалликни аниқлади

Фото: «Depositphotos / alexraths»

Мутахассис денге иситмасини бошидан ўтказган одамларда COVID-19га иммунитет борлигини қайд этди. Америка Дьюк университети профессори Мигель Николелиснинг сўзларига кўра, денге тарқалиши қайд этилган ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати секин ўсганлиги кузатилган. Бу олимнинг ушбу хасталик билан касалланган инсонлар танасида COVID-19га антитанача бўлиши мумкин деган хулоса чиқаришига сабаб бўлди.

Ушбу ажойиб кашфиёт денге флавивирус серотиплари ва SARS-CoV-2 ўртасидаги иммунологик ўзаро реактивликнинг имкониятларини оширади, дейилади тадқиқотда.

Николелиснинг айтишича, борди-ю, унинг тахмини тўғри бўлиб чиқса, денге иситмаси билан касалланиш ёки унга қарши вакцина иммунизацияси COVID-19га қарши ҳимоя билан таъминлаши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг