Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди

Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди

Фото: «CC0 / kkolosov / Микроскоп»

Шимолий Каролина университети мутахассислари махсус наноқопқонлар ёрдамида коронавирусни зарарсизлантиришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Phys.org хабар бермоқда.

SARS-CoV-2 юқиш механизми қуйидагича ишлайди: бошоқли оқсил ёрдамида вирус ҳужайра юзасида ангиотензинга ўзгарувчи 2 (ACЕ2) ферментига ёпишади ва унинг ичига кириб олади. Уни алдаш учун мутахассислар ACЕ2 рецепторларига ўхшаш инсон ўпка сфероид ҳужайраларидан (LSC) зарралар тайёрлашди. Ушбу зарралар коронавирус учун кўплаб сохта нишонга айланиб, унинг организмга юқишига ва кўпайишига йўл қўймайди.

Олимлар ушбу даволаш усулини аввал сичқонларда, сўнгра маймунларда синаб кўришди. Наноқопқонлар ингаляцион терапия ёрдамида ҳайвонларнинг организмига киритилади. LSC-хўраклар ўпкада фиброз ва яллиғланишни камайтирди, шунингдек вирусни организмдан чиқиб кетишини тезлаштирди.

Бундай даволаш усули бир нечта афзалликларга эга. Биринчидан, наноқопқонлар инсон танасига ингаляция ёрдамида инвазив бўлмаган усулда етказилиши мумкин. Иккинчидан, хўраклар узоқ вақт сақланиши мумкин. Учинчидан, худди шу LSC бошқа клиник синовларда ҳам қўлланилади. Шу боис улар яқин келажакда ишлатилиши эҳтимолдан холи эмас.

«Мутацияни давом эттираётган вируснинг ўзига эмас, балки организмни ҳимоя қилишга эътибор қаратиш орқали биз узоқ вақтгача самарали бўладиган терапияни ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлдик», — дея хулоса қилди тадқиқот қатнашчиларидан бири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг