Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар коронавирус юқиш хавфини уч баравар камайтирадиган касалликни аниқлашди

Олимлар коронавирус юқиш хавфини уч баравар камайтирадиган касалликни аниқлашди

Фото: «РИА»

Бронхиал астмадан қийналаётган одамларда коронавирусга чалиниш хавфи камроқ, дейилади исроиллик олимларнинг «ScienceDirect» порталида эълон қилинган тадқиқотида.

Тадқиқот муаллифларидан бири, доктор Южин Мерзоннинг сўзларига кўра, мутахассисларнинг хулосасини изоҳлайдиган учта фараз мавжуд.

Биринчидан, нафас олиш йўлидаги аллергия SARS-CoV-2 ҳужайрага кириш нуқтаси сифатида фойдаланадиган ангиотензинга ўзгарувчи фермент 2 (АСЕ2)нинг сезиларли даражада камайиши билан боғлиқ.

Иккинчидан, астмадан қийналувчи аксарият беморлар ингаляцион кортикостероидлардан фойдаланишади: бу коронавирус репликациясини камайтириши мумкин.

Олимлар бундай беморларда ижтимоий омил ҳам аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашмоқда.

«Улар катта эҳтимол билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, гигиена қоидаларидан иборат йўриқномасига амал қилишади», — дея изоҳлайди Мерзон.

Шифокорларнинг фикрича, тадқиқот олдиндан касаллиги мавжуд бўлган аҳолининг муайян гуруҳлари учун алоҳида тавсиялар ишлаб чиқишда қўл келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг