Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Омикрон штаммида инсон ДНК қисми топилди

Омикрон штаммида инсон ДНК қисми топилди

Nference компанияси (маълумотларни таҳлил қилиш билан шуғулланади) Омикрон коронавирус штамми инсон геномида умумий шамоллашни келтириб чиқарувчи вируснинг генетик кодида мавжуд мутациялардан бирини (нуклеотидлар кетма-кетлигини бириктириш орқали) олганлигини аниқлади. Тадқиқот OSF Preprints веб-сайтида чоп этилган.

Омикрон ушбу фрагментни ўз ичига олган ҳолда кўпроқ одамга мослашади ва бу унга иммунитет тизими ҳужумларидан қочиш имконини беради, дейилади хабарда. Шу билан бирга, фрагмент коронавируснинг аввалги вариантларида (штаммларида) топилмагани кўрсатилган.

Аввалроқ россиялик тиббиёт фанлари доктори Дмитрий Еделев инсонларга коронавируснинг «омикрон» штаммидан ҳимоя қилиш йўлини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.

Шифокорнинг сўзларига кўра, янги штаммни юқтирмасликнинг самарали усули бор — «Спутник» V вакцинаси билан эмланиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг