Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 нафарга ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 нафарга ошди

11 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2453 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

10 май соат 22:30 ҳолатига кўра, беморлар сони 2418 нафарни ташкил этган эди. Ўтган вақт мобайнида яна 35 кишида касаллик аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда 1881 киши коронавирусдан тўлиқ тузалган, 10 киши вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг