Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда коронавирусни даволаш тадқиқоти самарасиз бўлиб чиқди

Ўзбекистонда коронавирусни даволаш тадқиқоти самарасиз бўлиб чиқди

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирус тарқалишини олдини олиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Республика махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулло Оқилов тузалган беморларнинг қон зардобларини (қон плазмаси) беморларга қуйиш самара бермаганини маълум қилди.

«Коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, кейинчалик тузалган беморларнинг қон зардобларини (қон плазмаси) беморларга қуйиш самара бермади. Чет эл тажрибасида ҳам бу иш бермагани сабабли Ўзбекистонда ҳам бу амалиёт тўхтатилди», — Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрел ойи бошларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон шифокорлари тез кунларда COVID-19 инфекцияси оғир кечаётган беморларни даволашда мутлақо янги ва самарали усулни қўллашни бошлашади деб хабар берган эди. Ҳатто, бу даволаш тадқиқоти Буюк Британияда қизиқиш уйғотгани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг