Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пандемияга барҳам беришнинг энг тезкор ва самарали усули маълум қилинди

Пандемияга барҳам беришнинг энг тезкор ва самарали усули маълум қилинди

Фото: «Yandex»

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебреисуснинг сўзларига кўра, вакциналарнинг юқори самарадорлиги ҳақида яқинда тарқалган хабарлар пандемияни тўхтатиб қолишга чинакам умид бағишлади.

«Вакциналарни синовдан ўтказиш бўйича охирги ижобий хабарлар натижасида қоронғи ва узун туннелнинг охиридаги чироқ янада чарақлаб кетди. Энди вакциналар соғлиқни сақлаш соҳасида кўрилган чоралар билан биргаликда COVID-19 пандемиясини тўхтатишига умид бор»,деди у.

ЖССТ раҳбари бой давлатларни ночор мамлакатларга кўпроқ пул ажратишга чақирди.

«Бу хайрия эмас, балки COVID-19 пандемиясини тугатиш ҳамда жаҳон иқтисодиётини ривожлантиришни рағбатлантиришнинг энг тезкор ва самарали усулидир», — дея таъкидлади ЖССТ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсадда ишлаб чиқилган дастурни амалга ошириш учун шу йилнинг ўзида 4,3 миллиард АҚШ доллари талаб этилади. Бу маблағ кўп миқдорда вакциналар, тестлар ва дори-дармонлар харид қилиш ҳамда етказиб бериш учун сарфланади. Ушбу дастурни амалга ошириш учун ЖССТга кейинги йили яна 23,8 миллиард доллар керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг