Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пандемияга оз қолдими? Вакциналар омборларга етказилмоқда

Пандемияга оз қолдими? Вакциналар омборларга етказилмоқда

Pfizer фармацевтика компаниясининг коронавирусга қарши вакциналари АҚШ ва Европадаги омборларга етказиб берила бошланди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, назорат органларидан тегишли рухсат олгандан сўнг, аҳолини эмлашни дарҳол бошлаш учун жойларда захира яратишга қарор қилинган. United Airlines авиакомпанияси аллақачон вакцинани чартер рейсларда Мичиган ва Белгиядаги омборларга етказиб беришни бошлади. Кейинроқ Висконсин ва Германияга рейслар бошланади.

Маълумотларга кўра, АҚШда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 11 ёки 12 декабрдан бошланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг